АҚШ олтин медаллар сони бўйича биринчи ўринда

Лондон Олимпиадасида 9 август куни Россия битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалга эга бўлди. АҚШ эса бешта олтин медални қўлга киритди.

Буюк Британия ва Германия мусобақаларнинг 12 кунида учтадан олтин медалга эга бўлди. Венгрия иккита, Хитой эса битта олтин медал олди.

Ш(ундай қилиб норасмий жамоавий ҳисобда АҚШ 39 олтин, жами 90 медал билан биринчи ўринда бормоқда. Хитой 37 олтин медал ва жами 80 медал билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда эса 25 олтин, жами 52 медал билан Британия бормоқда. Тўртинчи ўринни эгаллаб турган Россия ҳисобида эса 12 олтин медал бор. Россия спортчилари Олимпиадада жами 56 медални қўлга киритган.

Минтақа давлатлари орасида Қозоғистон 11 -ўринда бормоқда. Бу мамлакат 6 олтин ва 3 бронза медалга эгалик қилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикситон 1 тадан бронза медалга эгалик қилиб, турнир поғонасининг 65-ўрнидан 70 ўринга тушиб кетди.