Хоразмда чақалоқ савдоси билан шуғулланиб келган бир икки гуруҳ фош этилди. Хива туғруқхонасининг икки ходими бу билан боғлиқ жиноятда айбланиб ҳибсга олинди. Қўшкўпир туманида турмуш қурмаган ҳомиладор аёлларни медицина муассасасидан ташқарида туғдириб, чақалоқларни сотиб келган уч нафар тиббиёт ходими қўлга тушди.
Хива тумани туғруқхонаси бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган Қўзибой Нуримов янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, қўлга тушди.
Тергов хулосасига кўра, Нуримов 2011 йилгача фарзандсиз оилаларга камида 10та чақалоқни сотган ва ҳар бири учун бир неча минг доллардан пул олган.
Бу иш бўйича Хива тумани туғруқхонаси раҳбари Ҳамид Қурбонов ҳам ҳибсга олинган.
Хива тумани Ички ишлар бўлими Нуримов ва Қурбоновларнинг чақалоқ савдосида айбланиб қўлга олинганликларини тасдиқлади.
- Бу иш бўйича тергов анчадан буён давом этмоқда. Лекин, бу иш билан Миллий хавфсизлик ҳизмати шуғулланаётгани боис бу ҳақда маълумот бераолмаймиз,- деди Хива тумани ички ишлар бўлимининг ўз исмини айтмаган расмийларидан бири.
Хоразмда чақалоқлар савдоси билан боғлиқ ҳолат биргина бу эмас. Бир неча ой аввал Қўшкўпир туманида уч тиббиёт ходими қўлга олинган эди.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийларига кўра, улар сўнгги уч йил мобайнида турмуш қурмаган ҳомиладор аёлларни медицина муассасасидан ташқарида туғдириб, чақалоқларни сотиб келишган.
Хоразмлик 34 ёшли Зулхуморнинг айтишича, кейинги пайтларда Хорзамда бепушт оилаларнинг бола сотиб олиши ҳоллари тез-тез учрамоқда.
- Хоразмда ҳозир аёлларнинг туғиши қийин. Лекин, кўпчилиги фарзанд истайди. Бундайлар учун бир умр сўққабош ўтиб кетмасликнинг ягона имконияти бола олиб сақлаш. Кўпчилиги янги туғилган чақалоқ истайди. Бунинг учун роддомга мурожаат этади. У ерга боргандан кейин ўртага пул аралашади, шусиз иложи йўқ,- дейди хоразмлик Зулҳумор.
Хоразмда янги туғилган чақалоқ ўртача 2 минг долларда нархланади.
- Туғиб чақалоғини ташлаб кетганлар бўлади. Шуларни олиб сақлайман десангиз ё навбатга туриш керак, ё шарта пул билан ишни тез ҳал қилиш керак. Қиз олиб сақлайман десангиз тез ва арзон битади. Ўғил бола қиммат ва кутишга тўғри келади,- дейди Зулҳумор.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг расмий нашри “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, ўтган йил март ойида Қашқадарё билан Тошкентда чақалоқ тижорати билан қўлга олинган жами 12 шахс устидан суд жараёни ҳозирда тамомланган.
Олти киши суд ҳукмига кўра, етти йилдан ўн ярим йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Бошқаларга эса қамоқдан бошқа турдаги жазолар белгиланган. Шунингдек, болаларни ноқонуний расмийлаштиришнинг 70 дан зиёд эпизодлари исботланган.
Шу билан бирга, тўртта чақалоқ қалбаки ҳужжатлар билан чет элга олиб чиқилгани холатлари ҳам аниқланган.
YouTubeда тинглаш

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
YouTubeда тинглаш