Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирлари бугун Суриядаги вазият ҳамда Кофи Аннан кетганидан кейин Сурия бўйича махсус халқаро элчи вазифасига келадиган номзодни муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонида учрашади.
Кеча Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли билан музокаралар ўтказган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон ва Анқара Суриядаги мухолифатни қўллашни кучайтирмоқчи эканларини билдирганди.
Шанба куни Сурия армияси Ҳалаб шаҳридаги маҳаллаларни ўққа тутишда давом этди.
Суриялик ҳуқуқ фаоллари сўнгги бир кеча-кундуз ичида мамлакатнинг турли шаҳарларида 20 нафар тинч аҳоли вакили зиддиятлар қурбонига айланганини маълум қилдилар. Мазкур жангларда ҳукумат кучларининг 9 аскари ва 10 нафар исёнчи ҳалок бўлгани ҳам айтилмоқда.