Ҳафта суратлари -- 4-10 Август

Афғонистонлик Руҳуллоҳ Некпа таэквондо бўйича 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида британиялик Мартин Стамперни ютиб бронза медал қўлга киритганини нишонламоқда. (Ройтерс/Даррен Стаплес)

Эронлик Лайло Ражабий тош улоқтириш бўйича саралаш мусобақасида қатнашмоқда. (Ройтерс/Фил Нобл)

Эркак киши Афғонистоннинг Саманган провинциясидаги тарихий масжидда намоз ўқимоқда. (Ассошиэйтед пресс/Қайс Усян)

Беларуслик фотожурналист Юля Дарашкевич ҳибсга олинган сураткаш Антон Сурапинни қўллаб-қувватлаш учун суд биноси ëнида. (ИТАР-ТАСС/Вадим Римаков) 

Россиялик Гулнора Галкина тўсиқлар оша 3000 метрга югуриш мусобақасида қатнашмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Адриан Денис)

Покистоннинг Лаҳоридаги фабрикада Рамазонда ейиладиган вермишелни қуритмоқда. (Ройтерс/Муҳсин Ризо)

Ҳаво ҳарорати 43 даражага етган бир пайтда Македония пойтахти Скопье шаҳри яқинидаги Треска дарëсида болалар чўмилмоқда. (Ройтерс/Огнен Теофиловски)

Украиналик Людмила Йосипенко узоққа сакрамоқда. (Ассошиэйтед пресс/Адриан Денис)

Тожикистонлик Мавзуна Чориева бокс бўйича аëллар ўртасида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда имкониятни бой берди. (Ройтерс/Дамир Саголи)

Қозоғистонлик оғир атлетикачи Иля Илин гуруҳ мусобақаларида тошни ўпмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Юрий Кортез)