Туркманистонда маҳбусларга амнистия эълон қилинди

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 13 август куни 1,327 нафар маҳбус, жумладан, 44 нафар хорижлик маҳбусни амнистия қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Туркманистон матбуоти хабарига кўра, амнистия мусулмонларнинг яқинлашиб келаётгани Рамазон хайити байрами муносабати билан эълон қилинган.

Туркманистонда иккита хайит байрами арафасида маҳбусларга амнистия қўллаш одатга айланган.

Буни дастлаб 1999 йилда Туркманистонинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов жорий қилган.