Қозоғистонда радикал гуруҳ аъзолари устидан суд ҳукми ўқилди

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида суд бир гуруҳ радикал исломчиларни 3 йилдан 6 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этди.

Расмийларга кўра, вилоят маркази Қўстанай шаҳар суди гуруҳ раҳбари ва уч аъзосини жиноий гуруҳ тузганлик, товламачилик, чегарани кесиб ўтиш учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаганлик, шунингдек, Қозоғистон фуқароларини ноқонуний ёллаб “жанг ҳаракатларида қатнашиш учун” уларни Афғонистон ва Покистонга жўнатганликда айбдор деб топди.

Мазкур гуруҳ иши бўйича маҳкама 9 июл куни бошланган эди.