Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар тест натижаларини 16 август куни билиб олишди.
Ўзбекистонда давлат тест синови натижалари пайшанба куни эрталаб соат 9 дан мамлакатнинг барча олий ўқув юртларида эълон қилина бошлади. Ўқишга кирганларнинг рўйхати олийгоҳлар бино ва ховлиларида ўрнатилган стендларга тиркаб қўйилди.
- Бугун тест натижалари эълон қилинди. Ҳаммаси вақтида бўлди. Абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширган олий ўқув юртларига бориб, натижаларини билиб олишлари мумкин,- деди Ўзбекистон Тест марказининг тест синовларини ташкил этиш бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров.
Жорий йил мамлакатдаги “Ucell”, “Beeline” ва “Perfectum Mobile” каби уяли алоқа операторлари “Абитуриент–2012” – тест натижаларидан хабардор бўлиш хизматини таклиф қилган. Уяли алоқа операторлари абонентлари натижадан воқиф бўлиш учун тест жавоб варағи рақамини SMS орқали 5151 рақамига юборишлари кифоя. Ушбу рақамга битта SMS юбориш баҳоси 0,75 доллар.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F56618281&show_artwork=true
SMS жавобида варақа рақами, олий ўқув юртининг коди, абитуриент неча балл олгани, танлов натижаси (грант асосида ўқишга киргани, шартнома асосида ўқишга киргани ёки ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмагани) тўғрисида маълумот олади.
2012-2013 ўқув йилида Ўзбекистондаги 57 олий ўқув юрти 56607 нафар талабани бакалавриатга қабул қилади.
Янги ўқув йилида бакалавр йўналишига 56607 (19340 – давлат гранти, 37267 – шартнома), магистратурага 6300 (1566 – давлат гранти, 4734 – шартнома) талаба қабул қилиниши билдирилган.
Бутун республика бўйича бир талабанинг жойига 7-8 абитуриент тўғри келган.
Ўзбекистон Давлат Тест маркази маълумотларига кўра, бу йил мамлакатдаги 70 дан ортиқ университет, институт ва институтларга кириш мақсадида ҳужжат топширган ёшларнинг сони 432 мингдан ортиқ бўлган.
Тошкентлик Гулруҳ қарийб ярим миллион абитуриент орасидан талабаликка қабул қилинганлардан бири. Бу йил у Жаҳон тиллари институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
- Қувончим чексиз. Талаба бўлдим. 118 балл билан қабул қилиндим. Энди буёғига яхши ўқиб, касбимнинг етук мутахассиси бўлишни ният қилиб қўйдим. Яхши ўқиб, дипломни қўлимга олсам, Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади, деб умид қиляпман,- дейди Гулруҳ.
Тошкентлик Шарофат эса тўлов-контрактга "илинганидан" ҳурсанд.
- Грантга балим етмади. Лекин, шунисига ҳам шукур. Икки йилдан буён имтиҳондан ўтолмай, учинчисида мана кирдим,- дейди Шарофат.
Ўзбекистонда бу йил сентябридан бакалавриатда бир йил ўқиш баҳоси 3 миллион 650 минг сўмдан 5 миллион 300 минг сўмгачани, магистратура эса қарийб 4 миллиондан-5 миллион 830 минг сўмгачани ташкил этади.
2012 йилда жами талабаларнинг 34 фоизи - 19340 киши давлат гранти ҳисобидан, 66 фоизи ёки 37300 га яқин талаба тўлов-контракт асосида таҳсил олишади.
- Балим етмабди. Кириш бали 112 экан, мен 81 бал олибман. Ўтган йили ҳам киролмагандим. Энди яхши репетитор ёллаб, келаси йил яна ҳаракат қилиб кўраман,- дейди Феруза.
Лекин, Ферузанинг ота-онаси қизларининг ўқишга киролмаганига кўп ҳам ачинишмайди.
- Ҳали студент бўлиб қўлига диплом олганлар нима бўлишди. Катта қизим мана диплом олди, иш йўқ. Энди бекор юрмасин, ўқиса-ўқисин, деб ўқишга топширган эдик,- дейди Ферузанинг дадаси Ғулом ака.
Олий таълим мауассасаларига қабул қилиш Ўзбекистонда энг коррупциялашган соҳалардан бири ҳисобланади. "Пул билан ўқишга кириш" муаммоси Ўзбекистонда Совет давридан бери борлиги айтилади.
Ўзбекистонда юристликка ўқишга кириш энг қиммат ҳисобланади, унинг "нархи" 20-25 минг доллар, иқтисод йўналишидаги факультетлар учун 9-10 минг доллар тўланса бир студент жойи кафолатланиши мумкин.
Ўзбекистон Тест марказининг тест синовларини ташкил этиш бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров бу йилги тест синовлари аввалги йиллардагидан ҳалол ўтганини айтади.
- Сохтакорликлар бу йил бўлмади. Шпаргалкалар ишламади. Лекин, абитуриентлар тарафидан шпаргалка, телефон олиб киришга ҳаракатлар бўлди. Шу заҳоти телефон-шпаргалкалари олиб қўйилди-да, ҳайдаворишди. Авваллари, шпаргалка, телефонларини олиб қўйиб, бошқа қилмагин деб, киргизишарди, бу йил бундайлар аяб ўтирилмади, шу жойнинг ўзида абитурнеликдан дисквалификация қилинди,- дейди Сафаров.
Улуғбек Сафаровнинг айтишича, тест натижаларидан норози бўлган абитуриентлар ўттиз кун ичида апелляция шикоятини топширишлари мумкин.
- Ҳозир апелляция бошланди. Абитуриент ёки ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тест натижаларидан норози бўлса, бугундан бошлаб ўттиз кун давомида ёзма равишда Давлат тест маркази томонидан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига шикоят топширишлари мумкин,- деди Сафаров.
- Бугун тест натижалари эълон қилинди. Ҳаммаси вақтида бўлди. Абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширган олий ўқув юртларига бориб, натижаларини билиб олишлари мумкин,- деди Ўзбекистон Тест марказининг тест синовларини ташкил этиш бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров.
Жорий йил мамлакатдаги “Ucell”, “Beeline” ва “Perfectum Mobile” каби уяли алоқа операторлари “Абитуриент–2012” – тест натижаларидан хабардор бўлиш хизматини таклиф қилган. Уяли алоқа операторлари абонентлари натижадан воқиф бўлиш учун тест жавоб варағи рақамини SMS орқали 5151 рақамига юборишлари кифоя. Ушбу рақамга битта SMS юбориш баҳоси 0,75 доллар.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F56618281&show_artwork=true
SMS жавобида варақа рақами, олий ўқув юртининг коди, абитуриент неча балл олгани, танлов натижаси (грант асосида ўқишга киргани, шартнома асосида ўқишга киргани ёки ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмагани) тўғрисида маълумот олади.
2012-2013 ўқув йилида Ўзбекистондаги 57 олий ўқув юрти 56607 нафар талабани бакалавриатга қабул қилади.
Янги ўқув йилида бакалавр йўналишига 56607 (19340 – давлат гранти, 37267 – шартнома), магистратурага 6300 (1566 – давлат гранти, 4734 – шартнома) талаба қабул қилиниши билдирилган.
Абитуриентлар кутган кун
Бу рақам Ўзбекистон абитуриентлари орасида олдинги йилларга солиштирганда рекорд кўрсаткич экани айтилмоқда.Бутун республика бўйича бир талабанинг жойига 7-8 абитуриент тўғри келган.
Ўзбекистон Давлат Тест маркази маълумотларига кўра, бу йил мамлакатдаги 70 дан ортиқ университет, институт ва институтларга кириш мақсадида ҳужжат топширган ёшларнинг сони 432 мингдан ортиқ бўлган.
Тошкентлик Гулруҳ қарийб ярим миллион абитуриент орасидан талабаликка қабул қилинганлардан бири. Бу йил у Жаҳон тиллари институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
- Қувончим чексиз. Талаба бўлдим. 118 балл билан қабул қилиндим. Энди буёғига яхши ўқиб, касбимнинг етук мутахассиси бўлишни ният қилиб қўйдим. Яхши ўқиб, дипломни қўлимга олсам, Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади, деб умид қиляпман,- дейди Гулруҳ.
Тошкентлик Шарофат эса тўлов-контрактга "илинганидан" ҳурсанд.
- Грантга балим етмади. Лекин, шунисига ҳам шукур. Икки йилдан буён имтиҳондан ўтолмай, учинчисида мана кирдим,- дейди Шарофат.
Ўзбекистонда бу йил сентябридан бакалавриатда бир йил ўқиш баҳоси 3 миллион 650 минг сўмдан 5 миллион 300 минг сўмгачани, магистратура эса қарийб 4 миллиондан-5 миллион 830 минг сўмгачани ташкил этади.
2012 йилда жами талабаларнинг 34 фоизи - 19340 киши давлат гранти ҳисобидан, 66 фоизи ёки 37300 га яқин талаба тўлов-контракт асосида таҳсил олишади.
Ўқишга киролмаганлар нима қилади?
Хоразмлик Ферузага бу йил яна бахт кулиб боқмади. Хоразм Давлат Универститетининг мусиқашунослик факултетига ҳужжат топширган Феруза имтихондан ўта олмагани ҳақида хабар топди.- Балим етмабди. Кириш бали 112 экан, мен 81 бал олибман. Ўтган йили ҳам киролмагандим. Энди яхши репетитор ёллаб, келаси йил яна ҳаракат қилиб кўраман,- дейди Феруза.
Лекин, Ферузанинг ота-онаси қизларининг ўқишга киролмаганига кўп ҳам ачинишмайди.
- Ҳали студент бўлиб қўлига диплом олганлар нима бўлишди. Катта қизим мана диплом олди, иш йўқ. Энди бекор юрмасин, ўқиса-ўқисин, деб ўқишга топширган эдик,- дейди Ферузанинг дадаси Ғулом ака.
Олий таълим мауассасаларига қабул қилиш Ўзбекистонда энг коррупциялашган соҳалардан бири ҳисобланади. "Пул билан ўқишга кириш" муаммоси Ўзбекистонда Совет давридан бери борлиги айтилади.
Ўзбекистонда юристликка ўқишга кириш энг қиммат ҳисобланади, унинг "нархи" 20-25 минг доллар, иқтисод йўналишидаги факультетлар учун 9-10 минг доллар тўланса бир студент жойи кафолатланиши мумкин.
Ўзбекистон Тест марказининг тест синовларини ташкил этиш бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров бу йилги тест синовлари аввалги йиллардагидан ҳалол ўтганини айтади.
- Сохтакорликлар бу йил бўлмади. Шпаргалкалар ишламади. Лекин, абитуриентлар тарафидан шпаргалка, телефон олиб киришга ҳаракатлар бўлди. Шу заҳоти телефон-шпаргалкалари олиб қўйилди-да, ҳайдаворишди. Авваллари, шпаргалка, телефонларини олиб қўйиб, бошқа қилмагин деб, киргизишарди, бу йил бундайлар аяб ўтирилмади, шу жойнинг ўзида абитурнеликдан дисквалификация қилинди,- дейди Сафаров.
Улуғбек Сафаровнинг айтишича, тест натижаларидан норози бўлган абитуриентлар ўттиз кун ичида апелляция шикоятини топширишлари мумкин.
- Ҳозир апелляция бошланди. Абитуриент ёки ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тест натижаларидан норози бўлса, бугундан бошлаб ўттиз кун давомида ёзма равишда Давлат тест маркази томонидан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига шикоят топширишлари мумкин,- деди Сафаров.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди