Эквадор ҳукумати WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берди. Бу ҳақда эълон қилган Эквадор Ташқи ишлар вазири Рикардо Патино мазкур қарорга изоҳ сифатида инсон ҳуқуқларига оид бир қатор халқаро келишувларни санаб ўтиб, ўз ҳукумати Британия, Швеция ва АҚШ ҳукуматларидан Ассанж адолатли суд қилиниши ва учинчи давлатга бериб юборилмаслиги тўғрисида кафолат ололмаганини баён қилди.
Пойтахт Кито шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Патино Британия ҳукуматини Эквадор Ассанжга бошпана берадиган тақдирда бунинг оқибатлари бўлиши борасида таҳдид қилганликда танқид қилди.
Ассанж Швецияга экстрадиция қилиниши хавфидан қочиб, 19 июндан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб ўтирибди. Швеция расмийлари уни жинсий тажовузда айбламоқда.
Ассанжнинг ўзи ва тарафдорлари эктрадиция қилинадиган тақдирда, Швеция уни Қўшма Штатларга топшириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Ассанж махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун АҚШда жавобгарликка тортилиши мумкин.