“Ню-Йорк биржасида рўхатга олинган телекоммуникацион ширкат Ўзбекистонда лицензиясидан маҳрум қилиниши ва беш нафар маҳаллий менежери қамоққа ташланиши ортидан АҚШ Ўзбекистонга нисбатан босимни кучайтирмоқда” дея ёзди АҚШнинг нуфузли Financial Times газетаси пайшанба куни.
“АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик комиссияси МТС менежерлари қамоқдан озод қилинмаса ва ширкатнинг мамлакатдаги шўъбасига нисбатан Ўзбекистон расмийлари олиб бораётган тергов шаффофлиги таъминланмаса, “икки томонлама муносабаталар ёмонлашиши” ҳамда “хорижий инвестициялар муҳитига салбий оқибатларидан” огоҳлантирган” дейилади “АҚШ Ўзбекистонга босимни кучайтирмоқда” номли мақолада.
Комиссия Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мазкур масала хусусида юборган мактуби нусхаси, Тошкентда АҚШ-Ўзбекистон ўртасида йиллик музокралар арафасида Financial Times газетаси ихтиёрига келиб тушди. Ҳелсинки Комиссияси номи билан ҳам таниш АҚШ расмий тузилмасига репспубликачи конгрессмен Кристофер Смит ва демократ Бенжамин Кардин етакчилик қилишади.
АҚШ Афғонистон истилоси пайтида Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод авиабазасига таянган, лекин Вашингтон жаноб Каримов режими 2005 йилда Андижонда юзлаб тинч ўзбекларни қатлиом қилганини қоралаши ортидан муносабатлар совуқлашди.
МТС ширкати билан боғлиқ можаро бу мамлакатда ишлаган ғарб ширкатлари, жумладан, Лондонда жойлашган Oxus Gold, АҚШнинг Newmont Mining, ҳозирда PepsiCo ширкатига қарашли Россиянинг Wimm-Bill-Dann компаниялари дуч келган муаммоларнинг айнидир.
Айни пайтда, Coca-Cola ҳам, президент қизи Гулнора Каримова бир пайтлар Coca-Cola ширкатнинг Тошкентдаги корхонаси асосий акциядори Мансур Мақсудий билан ажрашгач, 100 миллион АҚШ доллари талаб қилинган арбитраж судига тортилган эди. Икки томон суд тортишувларини яширинча ҳал қилишган.
МТС қийинчиликлари июн ойида МТС-Ўзбекистон бошлиғи Беҳзод Аҳмедовнинг ғойиб бўлишидан бошланди; унинг қаердалиги ҳамон номаълум. Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон расмийлари МТСни давлатга 900 миллион АҚШ доллари миқдорида солиқ тўламаганликда айблади. МТС бу айбловларни инкор қилди.
Шу ой бошида Тошкент суди ширкатнинг Ўзбекистондаги лицензиясини номаълум муддатга бекор қилди ва давлат телекоммуникация идораси (ЎзААА-таҳр.) ўша куниёқ компания тармоғини ишдан чиқарди. 17 июл куни 9 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик – бу мамлакат аҳолисининг қарийб учдан биридир – мобил алоқасидан маҳрум қилинди ва янги SIM карталарни сотиб олиш илинжида МТСга рақиб ширкатлар олдида турнақатор бўлишга мажбур бўлди.
МТСнинг тўрт нафар менежери июн ойидан бери қамоқда қолмоқда. Бешинчиси, Россия фуқароси шу ойнинг бошида озод қилиниб, АҚШ-Ўзбекистон икки томонлама музокаралар бошланишидан аввал, шу ҳафта бошида Россияга қайтиб кетишига изн берилди.
МТС асосан Россия ва МДҲда фаолият қилса-да, ширкатнинг эркин савдодаги 47 фоиз акцияларининг учдан бир қисмидан кўпроғи АҚШдаги жамғармалар, хусусан Lazard Asset Management ва Blackrock ширкатларига қарашлидир. Ширкатнинг бозор капитализацияси (эркин савдодаги акциялари нархи-таҳр.) 19 миллиард АҚШ долларига тенгдир.
МТС акцияларининг қолган 53 фоизига олигарх Владимир Евтушенковга қарашли Россиянинг АФК Система холидинги эгалик қилади.