Ҳафта суратлари -- 11-17 Август
Лондонда Олимпиада ўйинлари якунига етиб¸ машъала сўндирилмоқда. (ИТАР-ТАСС/Станислав Красилников)
Лондон Олимпиадасида олтин медал қўлга киритган россиялик гимнастикачи қизлар медал топшириш маросимида Россия гимнини куйлашмоқда. (Ройтерс/Майк Блейк)
Амнести Интернейшнлнинг уч нафар фаоли Лондондаги Россия элчихонаси олдида Pussy Riot аъзоларига ўхшаб кийиниб туриб ўз норозиликларини изҳор қилишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Макс Наш)
Брюсселда Россиянинг ЕИга ташриф буюрган делегацияси ëнида норозилик намойиши ўтказганларнинг қўлидаги Владимир Путин сурати маска ортидан кўринмоқда. (Ройтерс/Франсуа Лену )
Эркак киши Сурия ҳаво кучлари томонидан Азазда вайронага айлантирилган уйлар ëнида кўз ëш тўкмоқда. (Ройтерс/Горан Томашевич)
Суриялик қочқин қиз Иорданиянинг Мафрақ шаҳрида барпо этилган Ал-Заатри қочқинлар лагерида. (Ройтерс/Мажид Жабир)
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида аëл киши қуруқ мевалар сотиб олмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Каримий)
Украиналик Антон Захаров Лондон Олимпиадаси доирасида 10 метр баландликдан сувга сакраш бўйича мусобақаларда қатнашмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Франсуа Хавиер Марит)
Праганинг Вацлав майдонида Pussy Riot гуруҳини қўллаб ўтказилган намойишда қатнашган фаоллардан бири қўлида Владимир Путин сурати билан. (Ройтерс/Давид Черни)
Эркак киши Москва марказида Pussy Riot аъзоларини қўллаб ëзилган ëзувлар ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Андрей Смирнов)
Эронлик аëл зилзиладан қулаб тушган уйининг ëнида. (Ройтерс/Фаршид Тигенсаз/ИСНА)
Озод Сурия армияси аскари Алепподаги жанг давомида аскар танасини кўтармоқда. (Ройтерс/Горан Томашевич)
Pussy Riot тарафдорлари Украинадаги Россия элчихонаси олдида намойиш ўтказмоқда. (Ройтерс/Анатолий Степанов)
Босния ва герцоговиналик дарвешлар Лайлатул Қадр кечасида. (Ройтерс/Дадо Рувич)
Беларуслик Раман Пятрушенка (ўнгда) ва Вадзим Махнеу эшкакли қайиқда 200 метрга сузиш мусобақасида. (Ассошиэйтед пресс/Дамиен Мейер)