Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова қўшиқчилик билан профессионал даражада шуғулланмоқчи эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Россия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
- Қачондир қўшиқ айтиш билан жиддий шуғулланаман, деб ўйламайман, чунки ҳар бир одам ўз иши билан шуғулланиши керак, деб ҳисоблайман, - дея иқтибос келтиради Гулнора Каримова сўзларидан Узметроном сайти.
Googoosha тахаллуси билан қўшиқлар ижро этиб келаётган Гулнора Каримова ўз ҳавасини “ижодкор одам сифатида” баъзан куйлаганини томошабин эътиборига ҳавола қилиш истаги билан изоҳлаган.
Жума куни “Келажак овози-2012” медиа-лагерининг ёпилиш маросимида сўзлаган Гулнора Каримова бу ерда ҳозир бўлган журналистлар саволларига жавоб бера туриб, аввал турли нашрларда кўтарилган ўз шахси билан боғлиқ мавзуларга ҳам қисқача тўхталиб ўтган. Хусусан, у Ню Йоркдаги GULI модалар кўргазмасига қарши уюштирилган пикет, Бухорода тасвирга олинган клип, 1000 та никоҳ ва 1000 та суннат тўйи каби тадбирлар ҳақида сўзлаган.
Бундан буёнги профессионал фаолияти ҳақида сўзлаган Гулнора Каримова касби дипломатия соҳаси билан боғлиқ эканини эслатган, бироқ келажак режалари ҳақида айтиш қийинлигини эътироф этган ва бу борадаги изоҳини “Ҳаммаси Худодан” дея якунлаган.