“Бунёдкор” стадиони битай-битай деб қолди

Шу кунларда Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол майдони қурилиши авжига чиққан. Қурувчилар забтига олиб қиздираётган саратон офтобига қасдма-қасд тер тўкaяптилар. Чангу лойга беланган йўлак ва ўриндиқларни тозалаш учун Тошкент шаҳридаги боғча, мактаб ва шифохона ходимлари ҳам ҳашарга жалб этилган.
34 минг мухлисни ўз бағрига оладиган марказий стадион 1 сентябр – Mустақиллик байрамига топширилиши керак. Раҳбарият, (aниқроғи президент) хоҳиши шундай.

Қолаверса, пойдевори икки йил олдин қўйилган стадион очилишини мухлислар ҳам кўзи тўрт бўлиб кутаяпти.

Қурувчиларнинг айтишича, марказий стадион очилгани билан иш тугамайди.

Салкам 33 гектар майдонни эгаллаган мажмуада ҳали қилинадиган юмушлар талайгина.

Барча замонавий қулайликларга эга стадион Ўзбекистоннинг энг кўркам томошагоҳи бўлишига ваъда берилган.

Бунëдкор стадиони битай-битай деб қолди