25-26 август кунлари Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойи доирасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 14 август куни чиқарилган буйруқда тадбирдан мақсад мамлакат мустақиллигининг 21 йиллигини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш экани қайд этилган.
Ҳашар доирасида маҳалла, аҳоли пунктлари, болалар майдончалари, боғ ва хиёбонлар, кўчалар, қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, ариқлар ва ҳовуз четларини тозалаш каби тадбирлар ўтказиш режаланган.
Шунингдек, ҳашар муносабати билан вазирлик, маҳкама ва бошқа ташкилотлар ходимларининг бир кунлик иш ҳақи ихтиёрий равишда “Маҳалла” жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилиши кўзда тутилган.
Бу маблағ кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги спорт майдончаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби ишларга сарфланиши айтилмоқда.