Германия канцлери Ангела Меркел жума куни Берлин шаҳрида Греция Бош вазири Антонис Самарас билан музокаралар ўтказади.
Бош вазир Самарас инқирозга юз тутган Грецияга халқаро кредиторлар тарафидан қўйилган қатор ислоҳотларни амалга оишириш учун белгиланган муддатни икки йилдан тўрт йилга узайтиришни сўрамоқда.
Греция сентябрда 31,5 миллиард евро миқдорида навбатдаги ёрдамни олиш учун келаси икки йил ичида давлат ҳаражатларини 11,5 миллиард еврога қисқартириши лозим.
Пайшанба куни канцлер Меркел Франция президенти Франсуа Олланд билан Греция масаласи бўйича учрашган эди.
Меркел Афина олдига қўйилган шартларни юмшатиш бўйича ечим қутқарув пули бераётган "тройка" - Европа Иттифоқи, Европа Марказий Банки ва Халқаро Валюта Фонди тарафидан сентябр ойида элон қилинадиган ҳисоботдан сўнг қабул қилиниши кераклигини яна бир бор таъкидлади.
Греция Бош вазири Самарас шанба куни Парижда Франсуа Олланд билан ҳам учрашади.