Волгоградда ўзбеклар гуруҳ бўлиб зўрлашда айбланмоқда

Кеча Волгорадда уч нафар ўзбекистонлик гуруҳ бўлиб вояга етмаган қизни зўрлашда айбланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган "Комсомолская правда" газетаси маълумотига кўра, уч ўзбекистонлик маҳаллий фуқаролардан бири билан биргаликда 17 ёшли волгоградлик қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланмоқда.

Қўлга олинган ўзбекистонликлар ёши 20, 24 ва 25 ёшда бўлиб, улар Волгоградда ишсиз юргани аниқланган.