Ойга илк қадам босган инсон, америкалик астронавт Нил Армстронг 82 ёшида вафот этди.
Яқинларига кўра, Армстронгнинг ўлимига шу ой бошида юрак қон томирларида қилинган жарроҳлик амалиёти асоратлари сабаб бўлган.
Фазогир 5 август куни юрак хуружига учраганди. Рафиқаси Кэролнинг айтишича, ўша куни Армстронг туғилган кунини нишонлаган, шундан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифохонага ётқизилган.
Жарроҳлик амалиётидан сўнг фазогирнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлагани айтилганди.
Нил Армстронг “Аполло-11” миссияси командири сифатида 1969 йилнинг 20 июлида ойга қадам қўйган биринчи инсонга айланди.
У ой сатҳига илк қадам босган пайт: “Бир инсон учун оддий, лекин инсоният учун улкан қадамдир”,- деган эди.
Ўша пайтда Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги "коинот пойгаси" дея аталган жараёндаги муҳим босқич сифатида кўрилган Ойга саёҳатни "Аполло-11" кемасида астронавтлар Нил Армстронг, Эдвин Базз Олдрин ва Майкл Коллинзлар амалга оширганлар.
Телевизор орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган Ойга қўниш ҳақидаги кўрсатувни жаҳонда 600 миллиондан ортиқ одам томоша қилган. Ўша даврда Ер аҳолисининг бешдан бир қисми эди бу.
Ойда бўлиб қайтган фазогирларни Ню Йорк, Чикаго ва Лос Анжелесда кино юлдузларидай кутиб олишди. Шундан сўнг учовлон 22 мамлакатни айланиб чиқди.
Аммо табиатан уятчан Армстронг юлдузликни эмас, туғилиб ўсган Оҳайо штатидаги фермасида тинчгина яшашни афзал кўрди ва жамоатчиликдан узоқлашди, Цинциннати университетида узоқ йил студентларга дарс берди.
“Мен тирик ёдгорлик бўлишни хоҳламайман”, - деган эди у ўшанда.
Ойга инсонни учириш ғоясини дастлаб 1961 йил майида АҚШ Президенти Жон Кеннеди илгари сурган эди.
"Аполло-11" миссияси Нил Армстронг учун сўнгги фазога учиш бўлди.
1969-1972 йиллар орасида жами 12 америкалик астронавт ой сатҳида қадам босган.
Лекин 1972 йилдан буён Ойга ҳеч ким парвоз қилмади. Балки буни аҳамияти қолмагандир?
Бугунги кунда Марсни забт этиш биринчи планга чиққан.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди