Республикачилар президентликка номзод ўлароқ Ромнини танлади

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни.

6 ноябр куни АҚШда бўлажак президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан президентликка номзод ўлароқ Митт Ромни иштирок этади.

Республикачилар партиясининг Флорида штатидаги Тампа шаҳрида бўлиб ўтган қурултойида аксар делегатлар Ромни номзодини қўллашларини билдирдилар.

Мазкур анжуманда 1144 овоз билан ғолиб чиққан Митт Ромни бўлажак сайловларда Демократлар партияси вакили, амалдаги президент Барак Обамага қарши кураш олиб боради.

Обама тамсил этган Демократлар партияси қурултойи келаси ҳафта Шимолий Каролина штатида бўлиб ўтиши кутилмоқда.