Қизириқ туманидаги Сарой қишлоғининг Қизилқалъа маҳалласида истиқомат қилувчи 40 ёшли Фатхулла Назаров оилавий жанжал сабабли қайнота ва қайнонасини отиб ташлади¸ деб хабар қилди Озодлик манбалари.
Россиядаги меҳнат муҳожирлигидан қайтиб Қизириқ (собиқ Бандихон) туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли Фатхулла Назаров 29 август куни ов милтиғидан қайнота ва қайнонасини отиб ўлдирди.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган бандихонлик манбага кўра, бу воқеа куёв ва қайнота-қайнона ўртасидаги жанжал оқибатида келиб чиққан:
- Фатхулла Россиядан келганига 5 кун бўлган экан. Тўртта боласи бор экан. Қайнотаси билан қайнонаси куёвнинг уйига бориб, сен доим ичиб юрасан, қизимни олиб кетаман дейди. Ўртада жанжал чиқади. Фатхулла маст бўлганми, уйидан ов милтиғини олиб чиқиб қайнотасини ҳам, қайнонасини ҳам отиб ташлабди. Иккаласи ҳам ўша ернинг ўзида насмерт ўлибди, дейди Озодлик манбаси.
Қизириқ тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан бўлган суҳбатда, шундай воқеа содир бўлганини тасдиқлади:
- Бу воқеа, кеча 29 август куни Қизилқалъа маҳалласида содир бўлган. Назаров Фатхулла Холмўминович деган йигит Россиядан яқинда қайтиб келган. Фатхулла билан қайнотаси Файзулло Мирзоқулов ва қайнонаси Р.Абдураҳмонова орасида турмуш ўртоғини ўз уйига юбормаслиги борасида жанжал келиб чиққан. Улар қизларини жарроҳлик амалиётидан сўнг қийналиб қолганини айтиб, олиб кетиш учун кийимларини йиғиштираётганда, Фатхулла 1959 йилда ишлаб чиқарилган 16 калибрли И-17 ов милтиғи билан иккаласини отиб ташлаган, дейди Қизириқ тумани Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими.
Сарой қишлоғида содир бўлган бу воқеа ҳозирда Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди