Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ноқонуний йўл билан қирғиз паспортини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди.
Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон ҳукумати қошидаги Давлат рўйхатига олиш хизмати масъули Анара Мамитова маълум қилди.
Унинг айтишича, шу йилнинг 2 август куни Ўшдаги Аҳолини рўйхатга олиш департаментининг Паспорт-виза ва рўйхатга олиш ишлари бўлимига 1990 йилда туғилган Исломбек Эргешов деган шахс мурожаат қилиб, паспортини ўз вақтида олмагани ҳақида ариза топширган.
- Паспорт-виза ва рўйхатга олиш ишлари бўлими раҳбари Алиев ва мазкур бўлим мутахассиси Айтбаева томонидан материаллар текширилган пайтда ариза берган Эргешов исмли шахс аслида Ўзбекистон Республикаси фуқароси экани ва унинг фамилияси Мамажонов Тоҳир экани, унинг 1989 йилда туғилгани аниқланган, - деди Анара Мамитова.
Ўшдаги Аҳолини рўйхатга олиш департаментининг Паспорт-виза ва рўйхатга олиш ишлари бўлими раҳбари Ринат Алиев ўз ҳамкасбларининг сергаклиги туфайли Фарғона шаҳрида яшовчи Тоҳир Таваккалович Мамажоновга қонунга хилоф равишда паспорт берилишининг олди олинганини айтади.
Унга кўра, қирғизистонлик фуқаролар воситасида қирғиз паспортини олишга уринган Мамажонов Паспорт-виза ва рўйхатга олиш ишлари бўлимига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий билет, ўқиш жойидан маълумотнома ва яшаш жойидан маълумотнома каби ҳужжатлар оригиналини топширган, кейинги текширувлар натижасида бу ҳужжатларнинг ҳаммаси сохта бўлиб чиққан.
- Бу воқеадан бир ойлар олдин, июн-июл ойларида биз ўзбекистонлик фуқароларнинг қирғизистонликлар воситасида биздан паспорт олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумот олгандик. “Эргешов” аризасига мувофиқ ҳужжатларда кўрсатилган манзил бўйича Ўшдаги Абай кўчаси, 47-уйга борганимизда у ерда бир онахонга дуч келдик. У Исломбек Эргешов ўзининг невараси бўлгани, болакай 1 ёшу 7 ойлик бўлганда нобуд бўлгани, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси эса йўқолиб қолганини айтиб берди. Булар ўша йўқолган гувоҳнома билан паспорт олмоқчи бўлишган, бошқа ҳужжатлар ҳам сохта бўлган, - дейди Ринат Алиев.
Суҳбатдошимизга кўра, бу ҳодиса бўйича барча ҳужжатлар 27 август куни Ички ишлар вазирлиги Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош бошқармасининг Ўш бўлимига ўтказиб берилган. Мазкур бўлим ходимлари ҳақиқатан ҳам ўзбекистонлик Тоҳир Мамажонов билан боғлиқ ҳужжатлар ўзларига келиб тушганини, бу борада жиноят иши қўзғатилганини тасдиқладилар. Бироқ бу ҳақдаги тафсилотларни кейинроқ очиқлашларини билдирдилар.
Айни пайтда Ўшдаги Аҳолини рўйхатга олиш департаментининг Паспорт-виза ва рўйхатга олиш ишлари бўлими раҳбари Ринат Алиев Қирғизистон паспортини олишни истаганлар, “ҳатто ўша Тоҳир Мамажонов ҳам мутлақо қонуний йўл билан паспорт олиши мумкин эди”, дейди. Бунинг учун тегишли идораларга керакли ҳужжатларни топшириб, зарур процедуралардан ўтилса, кифоя.
Жаноб Алиев кейинги пайтларда чет эллик фуқаролар, айниқса ўзбекистонликлар томонидан Қирғизистон паспортини олишга қизиқиш кучайганини қайд этаркан, буни қирғиз паспорти билан Россияда юриш ва бу мамлакат фуқаролигини олиш осон кечаётгани билан изоҳлади.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди