Беларус Бош прокуратураси Қирғизистон ҳукуматининг ҳокимиятдан ҳайдалган собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевни экстрадиция қилиш сўровини рад этди.
Бош прокуратура Бишкек ҳукуматининг бу сўровини сиëсий сабабларга асосланган деб танқид қилди.
Прокуратура даъвосича¸ Бишкек сўрови июн ойида рад этилган. Аммо Жаниш Бакиевнинг Минскда яшаëтгани август ойи ўрталарида Интернет сайтларига тарқаб кетган суратлардан сўнггина жамоатчиликка маълум бўлган эди.
Қурманбек Бакиев ва унинг яқинлари 2010 йилдан бери Беларусдан бошпана топган.
Ака-ука Бакиевлар қирғиз прокуратураси томонидан 2010 йилда намойишчиларга куч қўллаш ҳақида буйруқ бериш орқали¸ 100 дан ортиқ одам ҳаëтига зомин бўлганликда айбланмоқда.