Пойтахт ҳокимиятининг “GM-Ўзбекистон” қўшма корхонаси билан тузган шартномаси асосида Тошкент таксопаркларига келаси бир йил ичида 1000 дан ошиқ янги машина қўшилади.
Тошкент шаҳридаги йўловчиларнинг таксига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 9000-10000 та йўналишсиз такси керак. Бироқ айни пайтда Тошкент шаҳрида 1900 та йўналишсиз такси фаолият юритмоқда.
Бу рақамлар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг барча турдаги йўловчи транспорти ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Юсуфжон Орифжоновнинг “Правда востока” газетасига берган интервюсида келтирилган.
Юсуфжон Орифжоновга кўра, Тошкентдаги такси парклари Асакадаги "GM-Ўзбекистон" автомобил заводидан таксометрлар билан жиҳозланган турли русумдаги мингдан ортиқ машина олади.
Тошкент шаҳридаги 5-таксисаройи директори Исмоилжон Ориповнинг Озодликка айтишича, айни пайтда бу ширкат таксилари таксометр билан жиҳозланмагани боис йўловчилар спидометрдаги рақамларга қараб пул тўламоқда:
- Биз ҳозирча терминал билан таксометрга етиб борганимиз йўқ. Ҳозирча шу муаммо бўлиб турибди. Энди централизованний тарқатилиши керак¸ деган хабар келди. Ҳар битта таксометрнинг нархи бир миллион сўм атрофида дейишяпти. Билмадим энди, балки кредит олармиз. Терминалларни банклар билан гаплашиб қўйганмиз. У тайёр. Ҳозирги тарифимиз бир километрга 500 сўм, ўтқазиш учун 500 сўм. Кутиб ўтиришнинг бир соати 5 минг сўм. Буюртма нархи 3000 сўм, дейди 5-таксисаройи директори.
Исмоилжон Ориповга кўра, таксиларга таксометрлар ўрнатилиши бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин:
- Ҳозир ҳамма таксиларнинг юридик корхоналарга бирлашмагани ва қаймоқ рангга бўятмагани муаммо бўлиб турибди. Ҳозир таксометр қўйган тақдиримизда ҳам, биласиз бу электронний, ҳар дақиқага ҳам соатдай ишлаб турадида. Ўшанда нарх қимматроқ бўлиб, кўп клиентлар қочиши мумкин. Чунки неофициално ишлаётганлар тарифни ҳам бузиб, клиентни арзон нархга олиб кетиши мумкин. Унда ҳозир топаётган пулимизни ҳам тополмай қоламизми, деган хавотир бор, дейди Исмоилжон Орипов.
Таксисарой директори фикрича, пойтахтдаги таксилар бир хил рангга бўялиб¸ хусусий таксичилар юридик корхоналарга бирлашмас экан, такси бозорида мувозанат ўрнатиб бўлмайди.
Босилган йўлнинг ҳар бир километрига 500 сўмдан тўлаш бу сўнгги нарх эмас. Тошкент шаҳар ҳокимияти таксиларнинг қулайлиги ва автомобил русумига қараб ҳар бир километрга 500 сўмдан 800 сўмгача тариф белгилади.
Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган иқтисодчи Миркомил Тошкандийнинг айтишича, бугунги шароитда такси йўлкираси учун белгиланган бу нарх рақобатга бардош бера олмайди:
- Бизда йўловчиларни ташиш бўйича жуда чиройли қонунлар чиққан, лекин бу қонунларнинг ишлаш механизми йўқ. Тошкент шаҳридаги таксида юриш ҳолатини яхши ўрганмасдан туриб, булар 500-800 сўмлик нархларни қаердан олишган, мен ҳайронман. Масалан¸ мен Қўйлиқда тураман. Уйимдан вокзалгача 12 километр. Агар давлат таксисида борсам камида 6000 сўм тўлашим керак. Бироқ мен ҳозир 2,5-3000 сўм билан боряпман. Икки баравар арзон. Бу ҳолатда ким давлат таксисига ўтиради? дейди Миркомил Тошкандий.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майда қабул қилган "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда фаолият юритаётган такси автомобиллари махсус терминал ёки касса аппарати билан таъминланган бўлиши лозим.
Бу қарорга мувофиқ Тошкент шаҳрида қатновчи таксиларнинг ранги қаймоқранг, Ўзбекистоннинг вилоятларида қатнаётган таксиларнинг эса сариқ рангда бўлиши керак.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди