Ўзбекистоннинг 19 ёшлилардан иборат терма жамоаси (U-19) Осиё футбол федерацияси кубоги учун Ветнамда ўтказилаётган ҳалқаро мусобақада мезбонларни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Голларга Максимилиан Фомин, Аббосбек Махсталиев, Нгуен Танг Лонг (автогол) ва Азизбек Муротовлар муаллифлик қилишди.
Ветнамда ўтаётган мусобақада Ўзбекистон билан бирга Эрон, Австралия ва Ветнам жамоалари қатнашмоқда.
Уч турда 6 очко билан жадвалнинг иккинчи ўринидан жой олган Ўзбекистон мусобақа финалида 9 очко тўплаб пешқадамлик қилаётган Эрон жамоаси билан учрашади.
Финал ўйини 8 сентябр куни бўлиб ўтади.