Пахта-2012: Одамлар далага "молдек" ташилмоқда

Сентябрнинг илк кунларидан Ўзбекистон шаҳар-қишлоқлари¸ жумладан пойтахт Тошкентдаги талаба ва ўқитувчилар¸ врач ва олимлар пахта теримига ҳайдалди. Ана шу ҳайдалганлардан бири Озодликка йўллаган хат ва суратларидан бу жараëннинг қандай кечаëтгани ҳақида тасаввур ҳосил бўлади.

Одамларни молга ўхшатиб ташишаяпти, битта рейсда битта машинага 120-140 тадан одам ташишаяпти. Бурилишларда, тормоз бергандаги аҳволни тасаввур қилаверинг.

Берган овқатини мол ҳам емайди. Ëтган жойимиздан зах ўтиб кетди. Транспортни нормал қилинглар десак, раҳбарият бундан ортиғини қилиб беролмаймиз дейди.

Бир кунлик норма 60 килограмм. Теролмасак, ҳар бир килограмм пахтани 200 сўмдан 500 сўмгача сотиб олиб нормани бажараяпмиз.

Оппоқ қилиб теринглар, дейди. Озгина барг қўшилган бўлса ҳам қайтаришаяпти.

Одамнинг жонига тегди. Берган овқатининг калорияси йўқ. Одамга бу даражада молга ўхшаб муомала қилмаслик ҳам керакда.


Пахта 2012 суратларда