Lufthansa иш ташлаган ходимлари билан муросага келмоқда

Германиянинг Lufthansa авиаширкати вақтинчалик шартнома асосида ишлаётган ходимлари билан узоқ муддатли меҳнат шартномаси тузишга тайёр эканлигини билдирди.

6 сентабр куни қатор талаблар, жумладан, маошларни ошириш ва узов муддатли иш шартномалари талаби билан чиққан бортпроводниклар 24 соатлик иш ташлаш акциясини бошлашган эди.

Натижада 7 сентябр куни Германиянинг бир нечта йирик шаҳрида мингга яқин парвозлар тўхтатилди.

Иш ташлаш акцияси куни Lufthansa ширкати 10 миллион евро зарар кўргани айтилмоқда.