Иорданияда ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш қатнашчилари билан полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Ахборот агентликлари хабарига кўра, Тафиле шаҳрида намойишчилар Қирол Абдуллоҳ II га қарши шиорлар айтганидан сўнг полиция одамларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган ва ҳақиқий ўқлар билан ҳавога огоҳлантирувчи ўт очди.
Иордания хавфсизлик хизматидаги манбалар 15 киши қўлга олингани, шунингдек, уларга “тузумга путур етказиш” ва “исён уюштиришга уринганлик” каби айбловлар қўйилаётганини тасдиқлади.
Иорданиялик фаоллар полиция кучлари штурм қилишидан олдин намойиш тинч бўлганини таъкидламоқда.