Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўтган хафта Остонада қилган таҳдидомус баёноти Қирғизистон ва Тожикистонда сукут билан қарши олинди. Қозоғистонга расмий сафар билан борган президент Каримов Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбарота гидро-электр иншшотлари қурилиши минтақада урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Президент Ислом Каримов 7 сентябр куни қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги Роғун ГЭСи ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши ҳақида гапирар экан: "Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин", дея таъкидлади.
Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам Ўзбекистон раҳбарининг баёнотини мутлақо эътиборсиз қолдирди. Ҳар қалай икки пойтахтдан Каримовнинг баёнотига жавоб бўлмади.
Қирғизистон Россия билан ҳамкорликда Норин дарёси ўзанида бир нечта ГЭС қуришни режалаган ва бу билан боғлиқ битимни 15 сентябргача имзолаши кутиляпти.
Тожикистон ҳам Вахш дарёси ўзанида Роғун ГЭСини қуришда давом этмоқда.
Остона шаҳрида қилган чиқишида Ислом Каримов йирик ГЭСлар ва улкан сув тўғонлари қуришга киришган Тожикистон ва Қирғизистон Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақирди.
Ўзбекистон президентига кўра, сейсмик хавфли бўлган жойда қирғизистоннинг Қамбарота сув тўғони 275 метр баландликда, Роғун тўғони эса 335 метр баландликда қурилаётгани ҳисобга олинса, бу иккала лойиҳа қурилиши бу ерда яшаётган инсонлар ҳаётига таҳдид бўлиши мумкин.
"Зилзила юз берган тақдирда Тохтоғул сув омбори ҳам қўшилиб, тўпланган сувлар чиқиб кетса, фожеанинг оқибатлари қандай бўлишини тасаввур қиласизми?"- дея огоҳлантирди жаноб Каримов.
- Каримовнинг бу баёноти кишини беихтиёр ҳушёр торттиради, айниқса, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан таранг муносабатларини эътиборга олсак. Агар, тўғонлар атрофидаги бу зиддият шу зайлда давом этса, охир оқибат бу урушга олиб келиши ҳеч гап эмас. Буни ҳам назардан соқит қилиб бўлмайди. Каримов ўта кескин оҳангдаги бу баёнотни айнан Остонада қилгани бежиз эмас. Бу билан у Назарбоевнинг сукут ризолигини олишга уриняпти,- дейди қозоғистонлик таҳлилчи.
Остонадаги матбуот анжуманида Нурсултон Назарбоев ҳам Каримов фикрларини маъқуллаган бўлди:
"Дарёнинг юқори қисмидаги дўстларимизга яна бир саломимизни йўллаб, пастда жойлашган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон учун сув тобора танқис бўлиб бораётганини эслатиб қўймоқчимиз. Ўйлайманки, бу масалаларни биз дўстларимиз билан биргаликда ижобий ҳал қила оламиз",- деди Назарбоев.
Ўзбекистон раҳбарининг Остона шаҳрида қилган баёнотига Қирғизистон расмийларидан муносабат бўлмаган эса-да, мамлакат зиёлийлари орасида бу бахсу-мунозара уйғотди.
Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов Озодлик билан суҳбатда Каримов баёноти хусусида бундай деди:
- Биринчидан, Ислом Абдуғаниевич минтақада уруш бўлади, деб айтгани йўқ. Менимча, Каримов XXI асрда сув устида уруш чиқади, қабилидаги кўпчилик фикри хусусида ташвиш билдирди гапирди. Ўйлашимча, Каримов ва Назарбоевнинг учрашуви бурилиш ясаши керак. Нимага деганда, минтақада ҳар бир мамлакат ҳақиқатан ҳам "ажрат ва ҳокимлик қил", тамоилига асосланган сиёсат олиб бормоқда. Мен бир дипломат ўлароқ, минтақадаги бешала давлат, айниқса, сув масаласида ўзлари келишиши керак, деган фикрдаман. Ҳеч ким четдан келиб бизга масалани ҳал қилиб бермайди. Иқтисодий мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун ҳам урушнинг кераги йўқ. Умуман минтақада вазиятнинг беқарорлашувидан ҳеч бир томон манфаатдор эмас. Мамлакатларимиз ўзаро келишадиган вақт келди,- деди Жекшенқулов.
Роғун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ихтилофлар кўп йилдан буён давом этиб келади.
Ўзбекистон ҳукуматининг даъво қилишича, Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар саккиз йилгача сувсиз қолиши мумкин.
Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади. Улар, шунингдек, эҳтимолий зилзила оқибатлари ҳақидаги хавотирларни ҳам инкор қилади.
Халқаро мутахассислар эса минтақадаги давлатларнинг хавотир ва даъволарини обдон ўрганиб чиқиш ва бу каби улкан лойиҳаларнинг келажакда қандай оқибатларга етаклашини холисона тадқиқ этиш лозимлигини айтиб келишади.
Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам Ўзбекистон раҳбарининг баёнотини мутлақо эътиборсиз қолдирди. Ҳар қалай икки пойтахтдан Каримовнинг баёнотига жавоб бўлмади.
Қирғизистон Россия билан ҳамкорликда Норин дарёси ўзанида бир нечта ГЭС қуришни режалаган ва бу билан боғлиқ битимни 15 сентябргача имзолаши кутиляпти.
Тожикистон ҳам Вахш дарёси ўзанида Роғун ГЭСини қуришда давом этмоқда.
Остона шаҳрида қилган чиқишида Ислом Каримов йирик ГЭСлар ва улкан сув тўғонлари қуришга киришган Тожикистон ва Қирғизистон Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақирди.
Ўзбекистон президентига кўра, сейсмик хавфли бўлган жойда қирғизистоннинг Қамбарота сув тўғони 275 метр баландликда, Роғун тўғони эса 335 метр баландликда қурилаётгани ҳисобга олинса, бу иккала лойиҳа қурилиши бу ерда яшаётган инсонлар ҳаётига таҳдид бўлиши мумкин.
"Зилзила юз берган тақдирда Тохтоғул сув омбори ҳам қўшилиб, тўпланган сувлар чиқиб кетса, фожеанинг оқибатлари қандай бўлишини тасаввур қиласизми?"- дея огоҳлантирди жаноб Каримов.
Қаттиқ огоҳлантириш
Қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Дўсим Сатпаевнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг бу баёноти улкан гидроиншоотлар қуриш иддаосида юрган қўшниларига нисбатан қаттиқ огоҳлантиришдир.- Каримовнинг бу баёноти кишини беихтиёр ҳушёр торттиради, айниқса, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан таранг муносабатларини эътиборга олсак. Агар, тўғонлар атрофидаги бу зиддият шу зайлда давом этса, охир оқибат бу урушга олиб келиши ҳеч гап эмас. Буни ҳам назардан соқит қилиб бўлмайди. Каримов ўта кескин оҳангдаги бу баёнотни айнан Остонада қилгани бежиз эмас. Бу билан у Назарбоевнинг сукут ризолигини олишга уриняпти,- дейди қозоғистонлик таҳлилчи.
Остонадаги матбуот анжуманида Нурсултон Назарбоев ҳам Каримов фикрларини маъқуллаган бўлди:
"Дарёнинг юқори қисмидаги дўстларимизга яна бир саломимизни йўллаб, пастда жойлашган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон учун сув тобора танқис бўлиб бораётганини эслатиб қўймоқчимиз. Ўйлайманки, бу масалаларни биз дўстларимиз билан биргаликда ижобий ҳал қила оламиз",- деди Назарбоев.
Ўзбекистон раҳбарининг Остона шаҳрида қилган баёнотига Қирғизистон расмийларидан муносабат бўлмаган эса-да, мамлакат зиёлийлари орасида бу бахсу-мунозара уйғотди.
Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов Озодлик билан суҳбатда Каримов баёноти хусусида бундай деди:
- Биринчидан, Ислом Абдуғаниевич минтақада уруш бўлади, деб айтгани йўқ. Менимча, Каримов XXI асрда сув устида уруш чиқади, қабилидаги кўпчилик фикри хусусида ташвиш билдирди гапирди. Ўйлашимча, Каримов ва Назарбоевнинг учрашуви бурилиш ясаши керак. Нимага деганда, минтақада ҳар бир мамлакат ҳақиқатан ҳам "ажрат ва ҳокимлик қил", тамоилига асосланган сиёсат олиб бормоқда. Мен бир дипломат ўлароқ, минтақадаги бешала давлат, айниқса, сув масаласида ўзлари келишиши керак, деган фикрдаман. Ҳеч ким четдан келиб бизга масалани ҳал қилиб бермайди. Иқтисодий мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун ҳам урушнинг кераги йўқ. Умуман минтақада вазиятнинг беқарорлашувидан ҳеч бир томон манфаатдор эмас. Мамлакатларимиз ўзаро келишадиган вақт келди,- деди Жекшенқулов.
Роғун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ихтилофлар кўп йилдан буён давом этиб келади.
Ўзбекистон ҳукуматининг даъво қилишича, Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар саккиз йилгача сувсиз қолиши мумкин.
Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади. Улар, шунингдек, эҳтимолий зилзила оқибатлари ҳақидаги хавотирларни ҳам инкор қилади.
Халқаро мутахассислар эса минтақадаги давлатларнинг хавотир ва даъволарини обдон ўрганиб чиқиш ва бу каби улкан лойиҳаларнинг келажакда қандай оқибатларга етаклашини холисона тадқиқ этиш лозимлигини айтиб келишади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди