АҚШ президенти Барак Обама Косово мустақиллигини кузатиб келган халқаро ташкилот ўз миссиясини якунлаганини олқишлади.
Ўз баёнотида Обама “Косово ўз мустақиллигини мустаҳкамлашда, замонавий институтлар ҳамда кўп миллатли ва демократик давлат қуришда улкан ютуқларга эришганини” айтди.
Душанба куни Косово мустақиллигидан сўнг мамлакатдаги ўзгаришларни кузатиб ва бошқариб келган Халқаро Бошқарув Гуруҳи ўз ишини якунлаганини эълон қилди.
Кузатувчилар буни Косовонинг тўлиқ мустақиллиги учун қўйилган яна бир улкан қадам эканлигини айтишмоқда.
Халқаро гуруҳ Косово 2008 йилда Сербия таркибидан ажраб чиққанидан бери мамлакатдаги вазиятни кузатиб келаётган эди.
Сербия ўз ҳудудининг ажралмас қисми эканини иддао қилаётган Косово ўлкаси устидан назоратни 1999 йили НАТО учқичлари уюштирган ҳужум натижасида серблар ва этник албанлар ўртасидаги уруш тугаганидан кейин йўқотган.
Косово мустақиллиги қатор етакчи Ғарб давлатлари тарафидан тан олинган. Сербиянинг яқин ҳамкори Россия эса Косово мустақиллиги Сербия суверенитетининг бузилишидир, деб ҳисоблайди.