Жаҳон банки Ўзбекистонга қарз беради

Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион доллар қарз беради.

Жаҳон банки тарқатган маълумотда айтилишича, мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 317 қишлоқ хўжалик корхонасига техника, ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш, паррандачилик,балиқчилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун қарийиб 26 миллион доллар йўналтирилган.

Ўзбекистон 1992 йилдапн бери Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилиб келади. Шу кунгача Жаҳон банки Ўзбекистонга 773 миллион доллар миқдорида қарз берган.