Гватемалада вулқон отилди

Гватемалада Фуэго вулқони отилгани муносабати билан аҳоли оммавий тарзда эвакуация қилинмоқда. Маълумотга кўра, хавфли ҳудуддан 33 минг одам кўчирилган.

Вулқоншуносларга кўра, Фуэго вулқонининг бу галги отилиши 1999 йилгидагига қараганда кучлироқдир. Вулқон кулининг отилиш баландлиги минг метрни ташкил қилади. Вулқон ёнбағридаги етти километрли ҳудуд лава билан қопланган.