1 октябрдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари қимматлайди. Расмийлар буни иссиқлик ташувчи манбаларнинг қимматлагани билан изоҳламоқда.
Тошкентда 1 октябрдан бошлаб марказий иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти учун тўловлар ошaди.
“Тошшаҳариссиққувват” унитар корхонасининг Ҳамза тумани бўлимини ўзини таништирмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда шаҳар аҳолиси учун марказий иситиш тизими хизматларининг ойлик тарифи 9 фоизга ошганини билдирди:
-Мана, отопление, турар жойнинг бир квадрат метри учун 535 сўмдан 584 сўмга қимматлади.
Иссиқ сув битта одамга,агар ҳисоблагичи бўлмаса, 6707 сўмдан 7310 сўмга , агар ҳисоблагичи бўлса бир кубометр иссиқ сув 1717 сўмдан 1871 сўмга ошди.
Умумий душга эга ётоқхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун иссиқ сув таъминоти 5438,37 сўмни ташкил этади, дейди “Тошшаҳариссиққувват” унитар корхонасининг Ҳамза тумани бўлими мулозими.
Бу мулозим нархларни ошириш корхона ихтиёрида эмаслиги, янги нархлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганини айтди.
“Тошиссиққувват” унитар корхонаси раҳбари “Вечерний Ташкент” газетасида эълон қилган мақоласида марказий иситиш тизими ва иссиқ сув нархларининг ошиши сабабини иссиқлик ташувчи манбаларнинг қимматлагани билан изоҳлаган.
Озодлик суҳбатлашган пойтахтликларнинг айтишича, Тошкентда ҳар йили ўртача икки-уч марта коммунал тўловлар нархи ошиб бормоқда ва бу ҳолат халқ ижтимоий аҳволининг янада оғирлашиб боришига сабаб бўляпти.
Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган пенсионер Муяссар опа иссиқ сув нархлари 1 октябрдан ошади экан, деган хабарни биздан эшитгач ўзини тутиб туролмади:
- Пенсияларни 15 фоизга оширган эди. Оширмай ўлсин. Бу ёқда нархлар 50 фоизга ошиб кетди. Биз пенсионерларга жуда қийин бўлиб кетди. Энди яшаган яшовотти. Энди ўша раҳбарларнинг ўзи ойликка яшаб шуни тўлай олар эканми?,- дейди тошкентлик пенсионер Муяссар опа.
Жорий йилнинг феврал ойида ҳисоблагичи йўқ хонадонлар учун иссиқ сув нархи 20 фоизга оширилган эди.
1 апрелдан бошлаб эса марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тўловлар ошган эди.