Қирғизистонда Россияга кўчиб кетишни истаганлар сони кўпаймоқда

Россия паспорти қирғизистонликлар учун тобора жозибалироқ кўринмоқда.

Қирғизистонда Россияга кўчиб кетишни истаганлар сони ўтган йилдагига қараганда 20 фоизга кўпайган.

Қирғизистон Миграция хизмати маълумотларига кўра, бу йил 1,5 мингдан зиёд қирғизистонлик Россияга кўчиб кетиш учун ҳужжат расмийлаштирган, йилнинг қолган чорагида бу миқдор янада ошиши кутилмоқда.

Ўтган йили ҳам Қирғизистондан 1,5 минг киши Россиянинг турли шаҳарларига кўчиб кетганди.