Афғонистон: НАТО ҳужумида саккиз аёл ҳалок бўлди

НАТО кучлари Афғонистон шарқида уюштирган ҳужумда саккиз аёл ҳалок бўлди.

Афғонистон расмийлари НАТО учқичлари Лағмон вилоятининг Алингар туманидаги қишлоқда тонг отишидан олдин ўтин теришга чиққан аёлларни нишонга олгани оқибатида саккиз аёл ўлганини билдирди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бўлими расмийларига кўра, ҳаво ҳужуми пайтида яраланганлар орасида 10 ёшга етмаган қизлар ҳам бор.

Ҳозирда маҳаллий касалхонада уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари ушбу воқеага ҳозирча муносабат билдирмади.