Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон дипломатлари учрашади

Шу йилнинг 18 сентябр куни Бокуда Ўзбекистон-Озарбайжон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.

Подробно.уз сайтининг хабар қилишича, мазкур маслаҳатлашувлар ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари даражасида ўтказилади.

Дипломатлар учрашуви кун тартибида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиш кабилар борлиги айтилмоқда.