Қирғизистон пойтахтида бошпана изловчи шахс мақомида йигирма ойдан буён яшаб келаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов ўтган ҳафта сўнгида маҳаллий милиция ходимлари томонидан қўлга олинган ва кўп ўтмай қўйиб юборилган.
Бу ҳақда Озодликка Фарҳодхон Мухторовнинг ўзи маълум қилди.
44 ёшли ҳуқуқ фаоли Мухторов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:
Ўзбекистон ҳуқуқ фаоллари алянси аъзоларидан бири Фарҳодхон Мухторов 2009 йил товламачиликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўшанда у пора сифатида 5 миллион сўм олганликда айбланган. Ҳуқуқ фаолининг ўзи бу айбловлар уюштирилганлигини таъкидлаб келади.
Мухторов 2010 йилнинг 1 декабр куни шартли равишда озодликка чиқарилган ва орадан 10 кун ўтар-ўтмай Ўзбекистонни тарк этган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди