“Ўзэкспомарказ”да халқаро форуми ўтказилади

19-21 сентябр кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуида IV Халқаро саноат форуми – “Industrial forum 2012” ўтказилади.

Мазкур форум бир неча кўргазма, жумладан, энергетика, энергия тежамкорлиги, ёритиш технологиялари, электр техникалар билан боғлиқ кўргазмаларни ўз ичига олади.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, мазкур тадбир “IEG Uzbekistan” ширкати томонидан уюштирилмоқда.

Бундай форумнинг ўтказилиши Ўзбекистон саноат компексини такомиллаштириш ва замонавийлаштиришда ёрдам бериши айтилмоқда.