Ўзбекистонда электр, истиш ва сув нархи кўтарилади

Жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда электр энергияси нархи ўртача 7% га ошади.
.
“Ўзбекэнерго” ширкатининг билдиришича, 1 кВт/соат электр энергиясининг қиймати аҳоли учун 97,5 сўмдан 104,4 сўмгача кўтарилади.

Газ ўрнига электр ишлатиладиган уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 48,75 сўмдан 52,2 сўмгача ошади.

Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи сўнгги марта 2012 йил 1 апрелида ошган эди. Шунингдек, 1 октябрдан иситиш тизими хизматлари, иссиқ ва совуқ сув нархи ҳам кўтарилади..