Грузияда уч кундан бери турмада маҳбуслар қийноққа солингани билан боғлиқ жанжалга алоқадор амалдорларни жавобгарликка тортиш талаби билан минглаб одам иштирокида намойиш давом этмоқда.
Пойтахт Тбилиси ва бошқа шаҳарларда авж олган норозиликларга қамоқхона нозирлари маҳбусларни калтаклаб, зўрлаётгани тасвирланган видео пайдо бўлиши сабаб бўлди.
Пайшанба куни истеъфо берган Грузия Ички ишлар вазири Бачо Ахалая мазкур жанжал туфайли ишдан кетган амалдорларнинг навбатдагиси бўлди.
Президент Михаил Саакашвили қамоқхонадаги қийноқларга оид хабардан "ғазаблангани ва даҳшатга тушганини" баён қилиб, грузияликларни бу жанжални "сиёсий ўйинлар" мақсадида ишлатишдан тийилишга чақирди.
Мухолифатга доир телеканаллар намойиш қилган видео иқтидордаги партия келаси ҳафта парламент сайловида миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилигидаги Грузия Орзуси мухолифат коалицияси билан тўқнаш келиши арафасида пайдо бўлди.