АҚШдаги “Freedom House” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг янги ҳисоботида дунё бўйлаб Интернет эркинлигига чекловлар кучайгани ҳақда билдирди.
47 мамлакатдаги вазият таҳлил қилинган ҳисоботда Ўзбекистон Интернет эркин бўлмаган 11 давлат қаторида тилга олинади.
“Freedom House” мутахассисларига кўра, бу мамлакатларда сиёсий мавзудаги хабарлар чоп этиладиган вебсаҳифаларга тўсиқлар қўйиш кенг тус олган.
Ҳукумат тарафидан халқаро интернет тармоқларига боғланишнинг назорат остига олиниши онлайн орқали эркин фикр билдириш учун жиддий таҳдиддир, дейилади ҳисоботда.
“Freedom House” ҳисоботда Эстония интернетдан фойдаланиш бўйича энг эркин мамлакат, дея хулоса қилинган.
Қўшма Штатлар бу масалада иккинчи ўринни эгаллаган.
Эрон, Куба ва Хитой вазият энг абгор мамлакат сифатида баҳоланган ва рўйхат сўнггида қайд этилган.