Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев президентлик муддати 2017 йилда тугаганидан сўнг қайта президент бўлишга уринмаслигини баён қилди.
Қирғизистондаги KyrTAG ахборот агентлигига кўра, чоршанба куни кечқурун телевидениега интервю берган Атамбаев бир шахснинг фақат олти йиллик муддатга бир марта президент бўлиши назарда тутилган янги конституцияга риоя қилишини урғулаган.
“Мен (Қирғизистон собиқ президентлари) Асқар Ақаев ва Қурмонбек Бакиев юрган йўлдан боришни хоҳламайман”, деган Атамбаев жумладан.
Ақаев ва Бакиев норозилик намойишчилари томонидан ҳокимиятдан ағдарилган.
Алмазбек Атамбаев президентлик муддатининг қолган беш йилида Қирғизистон барқарорлик, тараққиёт, ҳалоллик ва адолат йўлидан бориши учун бор имкониятни ишга солишини айтган.