Гарри Потер муаллифи катталар учун китоб ёзди

Британияда “Гари Потер” китобининг муаллифи Жоан Роулингнинг катталар учун ёзган биринчи асари сотувга чиқарилди.

“Бўш ўрин” деб номланган мазкур асар жорий йилда Британияда энг кўп сотилиши кутилаётган китоблар рўйхатидан жой олди.

Гарри Потер ҳақидаги китоблари билан машхур бўлган Жоан Роулинг дунёдаги биринчи миллиардер ёзувчидир. Унинг Гарри Потер ҳақидаги китоблари 450 миллион нусҳада сотилган.