"Юмшоқ гапиришса, териб беравераман!"

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар олиб қўйилган гувоҳномаларини қайтириб олиш учун 100 килограммдан пахта топширишлари керак.

28 сентябр кунги лавҳаларимиздан бирида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчиларни пахта теришга мажбурлаётгани тўғрисида ҳикоя қилинди.


Шу муносабат билан “Эркин микрофон” эшиттиришига шу куни мурожаат қилган тингловчиларимиздан орасида шу мавзуда мухтасар сўров ўтказдик.

Тирикчилигини шу кунда Россияда ўтказиб юрган чироқчилик 53 яшар Амирқул саволимизга жавоби бундай бўлди:

“Агар қўполлик қилишмаса, териб беравераман”


Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Амирқул



Яна бир тингловчимиз ҳам Қашқадарё вилоятидан. Ёдгор исмли бу тингловчимизнинг ҳам юртдоши Амирқулдай шахсий машинаси йўқ. (Амирқул билан савол-жавоб қилар эканмиз, машинам бор, деб фараз қилинг, дегандик).

Ёдгор ҳам машинаси бўлсаю ЙХХ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишса, 100 кило пахта териб беришга тайёр. Чунки, деди у,

“Пахта миллий бойлигимиз!”


Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ёдгор




“Эркин микрофон” эшиттиришига 28 сентябр куни мурожаат қилганлар орасида қирғизистонлик ўзбеклардан ҳам бор эди. Ўзганлик йигит саволимизга жавоб берар экан, кескин тарзда деди:

“Бормайман пахтасига. Қонунда бундай гап йўқ!”


Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзганлик йигит