Ўзбекистон Қозоғистон автомобил бозорида учинчи ўринни эгаллади

GM Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси томонидан 2012 йил августида Қозоғистонда 774 та автомобиль сотилган, 2011 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 447 тани ташкил этганди. Бу ҳақда Qncepto консалтинг компаниясининг ҳисоботида сўз боради.

Бу билан Ўзбекистон 2912 йил августида Қозоғистонда сотилган машиналар бўйича умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллаган. Ҳисоботда айтилишича, Несия автомобили сотилган машиналар орасида 4-ўринни, Матиз эса 10-ўринни эгаллаган.