Формула 1 бўйича етти карра чемпион Михаэл Шумахер жорий мусобақа мавсумидан кейин бутунлай спортдан кетишини эълон қилди.
43 яшар немис авто-пойгачи ўз фаолиятини якунлаш ниятлари ҳақида ўз веб-саҳифаси орқали эълон қилди. “Хайрлашиш фурсати келди”, деб ёзди Шумахер пайшанба куни.
Япониянинг Сазука шаҳрида ўтказиладиган Гран-при ўйинлари арафасида эълон қилинган баёнот Шумахер Mercedes билан шартномаси тугагач, бошқа командага ўтади, деган миш-мишларга нуқта қўйди.
Шумахер етти марта чемпионлик унвони ва Гран-при пойгаларида 91та ғалабани қўлга киритиб, рекорд ўрнатган.
У 2006 йилда ҳам, Benetton жамоасида олти марта, Ferrari командасида беш марта ғалабани қўлга киритгач, спортдан кетиши эълон қилган эди. Лекин 2010 йилда Mercedes жамоасида пойга қилиш учун спортга қайтган эди.