Россия базаси Тожикистонда яна 30 йил туради

Россия президенти Владимир Путиннинг 5 октябр куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг Москва билан Душанбе ўртасида Россияга қарашли 201- ҳарбий базанинг Тожикистон ҳудудидаги ҳозирлиги муддати яна 30 йилга – 2042 йилгача узайтириш тўғрисида келишув имзоланди.

201- ҳарбий базанинг Тожикистон ҳудудидаги ҳозирлиги муддати 2014 йилда якунланиши кутилаётган эди.

201-ҳарбий база Россиянинг ҳориждаги энг йирик объектларидан бири ҳисобланади.

Базада 7000 аскар ҳарбий хизмат ўтайди.

Тожикистонга қилган расмий сафари давомида ҳамкасби Имомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади. Тожикистон президенти 5 октябр куни 60 га кирди.

Россия раҳбари Раҳмонга мерган милтиғи совға қилди.