“Турк дунёси фахри” мукофоти таъсис этилади

Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлиги кенгаши 2009 йилнинг 3 октябрида тузилган бўлиб, унга Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Туркий тилли мамлакатлар учун янги мукофот таъсис этилади.

Бу ҳақда Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлиги кенгаши бош котиби Халил Оқинжига таяниб, Тренд агентлиги хабар қилди.

Оқинжига кўра, “Турк дунёси фахри” мукофотини таъсис этиш тўғрисидаги қарор ташкилотнинг келаси йили Бокуда ўтадиган навбатдаги мажлисида қабул қилинади.

“Турк дунёси фахри” мукофоти билан олимлар, ёзувчи ва шоирлар тақдирланади”, деган Оқинжи.

Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлиги кенгаши 2009 йилнинг 3 октябрида тузилган бўлиб, унга Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Ўзбекистон бу ташкилотга қўшилмаган.