Россиянинг турли шаҳарларида президент Владимир Путин таваллуд куни муносабати билан фуқаролик жамияти фаолларининг “Отахонни пенсияга кузатамиз” шиори остидаги акциялари бўлиб ўтди.
7 октябр куни Россия президенти Путин 60 ёшга тўлди.
Якшанба куни Москвада ўтказилган тадбир иштирокчилари Плевен қаҳрамонлари ёдгорлиги олдида йиғилганлар. Овд.инфо сайти маълумотларига кўра, бу ерда 20 дан зиёд фаол полиция томонидан ушлаб кетилган.
Самара марказидаги Ленинград кўчасида эса фаоллар флеш-моб уюштирганлар. Воқеа жойида бўлган Озодлик мухбирининг хабар қилишича, у ерда ҳеч қанақа нохуш ҳодиса рўй бермаган.
Бу каби тадбир Санкт-Петербургда ҳам ўтказилгани айтилмоқда.