Ўзбекистонлик ёш чемпионлар ватанга қайтди

Осиё чемпионатида ғалаба қозонган ўзбекистонлик ёш футболчилар 7 октябр куни Тошкентга қайтди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларга қараганда, чемпионларни кутиб олиш учун кеча Тошкент халқаро аэропортига мингга яқин футбол мухлиси чиққан.

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) мамлакат тарихида илк маротаба Осиё чемпионига айлангани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ёш футболчилар эндиликда 2013 йили ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўра бошлайди.