Сешанба куни Россиянинг Оренбург вилоятида ўқ-дорилар юкланган поездда портлаш юз берди.
Воқеа яқинидаги икки шаҳарда истиқомат қилувчи одамлар эвакуация қилинаяпти. Портлаш жойидан 10 километр узоқликда жойлашган шаҳарларнинг умумий аҳолиси 10 минг кишини ташкил қилиши айтилмоқда.
Расмийларга кўра, ўқ-дори юкланган поезддаги портлаш вагонларда чиққан ёнғин туфайли рўй берган.
Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, портлашлар жуда кучли бўлиб, улардан пайдо бўлган ҳаво тўлқини уйлардаги деразаларни синдириб ташлаган ва айрим жойларда дарахтларни қулатган.
Портлашларда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.