NATO Косово шимолидаги ҳозирлигини кучайтирмоқчи

NATO Косова шимолидаги серб озчилиги истиқомат қиладиган ҳудудларда ўз тинчликпарвар кучлари миқдорини оиширшга қарор қилди.

Бу ҳақда 10 октябр куни NATO Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Брюсселда ўтган йиғилишда маълум қилди. Унга кўра, Косоводаги тинчликпарвар кучлар сони ўзгармайди. Айни пайтда Косовода NATOнингг 6 минг ҳарбийси жойлаштирилган, улардан 750 нафари АҚШ аскарларидир.

Сўнгги ойларда Косово шимолида бир неча марта тартибсизликлар содир этилди. Маҳаллий серблар косово албанлари томонидан бошқариладиган Косово ҳукуматини тан олишни истамаётир.