Покистон расмийларига кўра, Толибон ҳаракати ҳужумидан оғир тан жароҳати олган ўсмир фаол Равалпинди шаҳридаги тиббиёт муассасига кўчирилмоқда.
14 ёшли қиз Малала Юсуфзай ўтган сешанба куни Сват водийсида қилинган ҳужумда бошидан оғир яраланган ва Пешовар шаҳридаги касалхонага олиб келинган эди.
Покистон шимол-ғарбидаги Ҳайбар Пахтунква вилоятининг ҳокими Масуд Кавсар пайшанба куни Юсуфзай Равалпиндидаги ҳарбий госпиталга кўчирилмоқда¸ дея маълум қилди.
Ҳоким Кавсарнинг айтишича, Юсуфзайнинг аҳволи бироз яхшиланган, лекин ҳаёти ҳамон хавф остида қолмоқда.
Юсуфзайнинг мактаб автобусида кетаётганида ҳужумга учрагани Покистон расмийлари томонидан қораланди ва ҳужумчилар ушланиши учун 100 минг АҚШ долларидан ортиқ мукофот эълон қилинди.